| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ЖОНДАН БОШҚА ЖОЙГА
ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ЖИНОЯТИ
Жондан бошқа жойга шикаст етказиш жинояти бошни ёриш, суякни синдириш каби инсон жисмининг бирор аъзосига жароҳат етказишдир. Бу ишда эркак ё аёл, ҳур ё қул, мусулмон ё зиммий ёки омонлик олган кофир орасида фарқ йўқ. Айрим фақиҳлар жондан бошқа аъзога шикаст етказиш қасоси:
}وَكَتَبْنَا عَلَيْهِمْ فِيهَا أَنَّ النَّفْسَ بِالنَّفْسِ وَالْعَيْنَ بِالْعَيْنِ وَالأَنفَ بِالأَنفِ وَالأُذُنَ بِالأُذُنِ وَالسِّنَّ بِالسِّنِّ وَالْجُرُوحَ قِصَاصٌ {
– „Унда (яъни Тавротда) яҳудийларга жонга-жон, кўзга-кўз, бурунга-бурун, қулоққа-қулоқ, тишга-тиш ва (яна бошқа барча) жароҳатларга қасос олинади, деб ёзиб қўйдик“, [5:45]
оятида ворид бўлган дейишади. «Тишга тиш» қоидасини қўллаб, кўзини ўйиб олганнинг кўзи ўйиб олинади ва ҳоказо дейишади. Ҳолбуки, бу оят Бану Исроил ҳақида бўлиб, уларни ҳикоя қилиб нозил бўлган. Ундаги хитоб бизга қаратилаётгани йўқ. Биздан аввалгиларнинг шариати эса биз учун шариат эмас. Шунга кўра, уни далил қилиб олганлар адашадилар. Чунки бу оятдаги хитоб бизга қаратилмади.
Ҳақиқат шуки, жондан бошқа жойга шикаст етказиш жиноятига бу оят далил қилинмайди. Балки унга шу хусусда ворид бўлган ҳадислар далил қилинади. Чунки бу оят Бану Исроилнинг ҳикоясидир. У яҳудийларнинг шариатидир. У бизга қаратилаётгани йўқ. Шунга кўра, у бизга далил бўлолмайди. Бунинг устига Қуръонда жондан бошқа жойга шикаст етказиш жинояти хусусида далил ворид бўлмаган. Оллоҳ Таолонинг:
}فَمَنْ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ {
– „Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинг“, [2:194]
деган ояти эса жазо чоралари хусусида эмас, мусулмонларнинг кофирлар билан муомаласи тўғрисида нозил бўлган. Оят ўзи мана бундай:
}الشَّهْرُ الْحَرَامُ بِالشَّهْرِ الْحَرَامِ وَالْحُرُمَاتُ قِصَاصٌ فَمَنْ اعْتَدَى عَلَيْكُمْ فَاعْتَدُوا عَلَيْهِ بِمِثْلِ مَا اعْتَدَى عَلَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ {
140-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|